ХМТ: Ўзбекистон пахта далаларида болалар меҳнатига чек қўйилди

Ўзбекистонда болалар меҳнатига чек қўйилди ва мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклларига нуқта қўйиш ниятидалар. Бунга Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) экспертлари ишонч ҳосил қилди, деб ёзади БМТ Янгиликлар маркази.

Уларнинг маълумотларига кўра, жамиятда мажбурий меҳнатга жалб қилиш, айниқса болалар ҳақида гап кетганида, номақбул эканлигини англаш ўсмоқда. ХМТдагилар таъкидлашича, бу йил ҳосил йиғим-терими шаффофлик ва музокаралар шароитида ўтказилди.

ХМТ вакиллари бутун мамлакат бўйлаб 3000 нафар пахтакор ҳамда маҳаллий ҳукумат вакиллари, педагоглар ва тиббиёт ходимлари билан юзма-юз суҳбатлашиб кўрди. Бундан ташқари, улар яна минг киши билан телефон орқали мулоқотда бўлди.

Маълум бўлишича, ҳукумат болаларни мунтазам равишда пахта теришга мажбур қилиш амалиётидан воз кечган ва одамларни ушбу ишга фақат ихтиёрий равишда жалб этишга кўрсатма берган. Улар пахта теримига мактаб ўқувчилари, талабалар, тиббиёт ходимлари ва ўқитувчиларни мажбуран чиқаришни тақиқлаган. Ҳосил йиғимига кўнгилли равишда чиққанларга эса ХМТ ва Жаҳон банки тавсиялари асосида маош ошириб тўланган.