Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 124 долларни ташкил қилмоқда

Расмий маълумотларга кўра, январь-сентябрь ойлари бўйича мамлакатимизда ўртача иш ҳақи миқдори 1 миллион 346 сўмни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,2 фоизга кўп.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси вакиллари Халқаро пресс-клуб мажлисида бу ҳақда маълум қилишган.

Марказий банк расмий курсига кўра, ушбу миқдор 123,6 АҚШ долларини ташкил қилади.

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари М.Мирзаевнинг айтишича, 2017 йилда инфляция даражаси 13-14 фоиз бўлиши кутилмоқда. Унинг ўсиш сабаблари нималардан иборат? Биринчиси, бу – йиллар давомида нархларни либераллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг ортга сурилиб келаётгани билан боғлиқ. Жорий йилда айрим товарлар ва хизматларга белгиланган нархларни либераллаштириш бўйича амалий ишлар қилинди. Иккинчиси, Халқаро валюта фонди услубига ўтишимиз ва ҳисоб-китоблар шу асосда амалга оширилиши ҳам инфляция даражасига таъсир кўрсатади.

Мамлакатда бензин нархи ўртача 39 фоизга ошган. Ноябрь ойида умумий инфляция даражаси 2 фоизни ташкил этган бўлса, унинг 0,5 фоизи бензин нархи ошиши ҳисобига тўғри келмоқда.