Жанубий Корея Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига кўмаклашади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига Давлат ташрифи мобайнида ташриф доирасида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қабул қилинишида, хусусан, мазкур ташкилотга аъзо бўлишнинг натижасини баҳолаш, миллий қонунчиликнинг Жаҳон савдо ташкилоти келишувлари талабларига мослиги экспертизаси ҳамда техник, консультатив ва манфаатдор вазирлик ва ташкилотларга мутахассислар кўмагини бериш йўллари орқали Корея Республикасининг қўллаб-қувватлаши бўйича меморандум ва Йўл харитаси имзоланди.

SHARE