Ўзбекистонда ойлик маош ўртача 15 фоизга оширилди

    Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи – ойига 172 240 сўм, ёшга доир пенсиялар – ойига 336 880 сўм, болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 336 880 сўм ҳамда зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 206 720 сўм миқдорида белгиланди.

    Фармонда айтилишича, бу “республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида” жорий қилинмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, охирги марта Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 октябридан ойлик маош оширилган эди.

    SHARE