Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов «Боку-Тбилиси-Карс» темир йўл линияси очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 30 октябрь куни Озарбайжонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари «Боку-Тбилиси-Карс» темир йўл линияси очилиш маросимида иштирок этди.

“Тренд.az” маълумотларига кўра, тадбирда Озарбайжон, Туркия президентлари ҳамда Қозоғистон, Грузия бош вазирлари қатнашди.

«Боку-Тбилиси-Карс» темир йўл линияси Озарбайжон, Грузия ва Туркия давлатлараро келишуви асосида бунёд этилади. Коридорнинг юк ўтказувчанлик қобилияти йилига 17 миллион тоннани ташкил этади.

Ўзбекистон учун Боку — Тбилиси — Карс темир йўлининг қурилиши стратегик аҳамиятга эга. Зеро, ушбу транспорт йўлининг тўлақонли ишга тушиши ўзбекистонлик тадбиркорларнинг ўз маҳсулотларини дунё бозорларига олиб чиқиш имкониятини кенгайтиради.

SHARE