Эрдўғон Шавкат Мирзиёев билан учрашувда ўзбек шоирининг шеърини ўқиди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг таклифига биноан 2017 йил 25 октябрь куни давлат ташрифи билан Туркияга келди.

    Ташрифнинг асосий тадбирлари Туркия Республикаси Президенти саройида бўлиб ўтди. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғон тор доирада учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

    Учрашувда Режеп Таййип Эрдўғон Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг “Ўзбекистон” шеъридан икки мисра ўқиди:

    “Музаффар бўл, ғолиб бўл, ўктам,

    Дўсту ёринг, қардошинг билан.

    Асрларнинг силсиласида

    Боқий тургай кошонанг сенинг”.

    Турк нашрларининг ёзишича, Мирзиёевнинг Анқарага ташрифи Ўзбекистон Республикаси давлат раҳбари даражасида сўнгги деярли 20 йил давомидаги биринчиси бўлди.


     

     

    SHARE