Эндиликда барча нотариуслар хорижда қонуний кучга эга бўлиши учун сҳужжатларни тасдиқлай олади

    Ўзбекистондаги барча нотариуслар легаллаштириш талаб қилинувчи ҳужжатларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги ахборот хизмати. Бунга қадар ҳужжатларни тасдиқлаш билан фақатгина муайян нотариуслар шуғулланар эди.

    Gazeta.uz сайти ёзишича, эндиликда хорижда қонуний кучга эга бўлиши учун легаллаштириш лозим бўлган ҳужжатларни тасдиқлаш учун фуқаролар ўзлари учун қулай бўлган нотариал идорага мурожаат қилишлари мумкин, дейилади хабарда.

    SHARE