АҚШ мустақиллиги байрами куни палов тарқатилди

Нью-Йоркдаги истироҳат боғида нишонланган АҚШ мустақиллик кунида америкаликларга ош тарқатилди.

Newsday ёзишича, Фейбукдаги Americanplovmakers гуруҳи 4 июль куни Хэмпстид Лейк Стейт Паркда нишонланган АҚШ мустақиллик кунида ош тарқатди.

Newsday нашри фотографи шу жараёнда қатнашиб, ўзбек-татар йигити Дамир Каримов томонидан тайёрланган ошдан татиб кўрди.

Steves first plov experience! Steve is photojournalist from Newsday! Its very first time he tries plov!

Posted by Americanplovmakers on Tuesday, July 4, 2017

Дамир Каримов 29 ёшни қарши олган бўлиб, бугунги кунда Бруклинда истиқомат қилади. У Facebook’даги Americanplovmakers (Америка палов димловчилари)саҳифасини юритади.

4 июль куни иммигрантлар, ватандошлар паловхонтўрадан истеъмол қилишди.

АҚШда 28 йилдан бери истиқомат қилаётган Аарон Ҳимов бунақа ош емаганимга анча бўлганини айтади. “Ошпазнинг қўли дард кўрмасин. Паловни ҳеч ким ўзбекистонликлардан яхши қила олмайди”, деди у.

“4 июль куни салют отилади, барбекю қилинади. Нега ошхўрлик қилмас эканмиз?”, дейди Каримов.

Дамир Каримов оиласи билан Бруклинда ўзбек ресторанини юритади.