WhatsApp компанияси ўз компьютер дастурини тақдим этди. Бу ҳақда корпоратив блог орқали хабар қилинди.
“WhatsApp Web сингари, бизнинг компьютер дастуримиз ҳам телефонингизга ўрнатилган дастурнинг давомидир: у мобил қурилмангиздаги суҳбат ва хабарларни айнан акс эттиради”, — дейилади хабарда.
Янги компьютер дастури Windows 8+ ва Mac OS 10.9+ тизимларига мослаштирилган. У ҳар бир фойдаланувчининг мобиль қурилмасидаги дастур билан синхрон равишда ишлайди.