Шу йилнинг 16 март куни Қримнинг Россияга қўшилиши бўйича референдум бўлиб ўтади

Қримда Россияга қўшилиш бўйича референдум бўлиб ўтади. Унга кўра, яриморол аҳолиси Қрим Украина таркибида қоладими ёки Россия таркибига кирадими, деган саволга жавоб беришлари керак бўлади.

Бу ҳақда РИА Новости Қрим автоном республикаси бош вазири ўринбосарига таяниб маълум қилган. Референдум шу йилнинг 16 март куни ўтказилади. Бундан аввалроқ Қримнинг ҳуқуқий мақоми бўйича шу йилнинг 30 март куни референдум ўтказилиши керак эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қрим парламенти Россия таркибига кириш бўйича қарор қабул қилган.