Ўзбекистон ҳукумати 2013 йилда 3 миллиард доллардан ортиқ инвестиция ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Ушбу сармоялар 151 та лойиҳани молиялаштириш учун йўналтирилади.
Ушбу инвестицияларнинг 836,5 миллион доллари ҳукумат кафолати асосида, 2,18 миллиард доллари тўғридан-тўғри инвестиция кўринишида амалга оширилади.
Инвестицияларнинг катта қисми, яъни 2 миллиард доллардан зиёди энергетика соҳасига йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.