Андижоннинг эски шаҳар қисмини ободонлаштириш, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларини янгилаш ишлари олиб борилаётган вақтда Бобур номидаги маҳалла ҳудудидан қадимий қилич топилди.
Олимларнинг фикрича, мазкур тарихий ашё XIV-XV асрларга тегишли экан. 12news.uz хабар агентлиги билдиришича, аммо у темурийлар даврига мансуб бошқа қиличларга ўхшамайди.
“Бундан келиб чиқадики, нозик дид билан ишлов берилган 53 сантиметрлик ушбу буюмни бирон бир ҳукмдор 9-10 ёшли фарзандига совға сифатида тайёрлатган бўлиши мумкин. Шу боис мутахассислар бу ноёб топилма Заҳириддин Муҳаммад Бобур эндигина тахтга ўтирган йилларда ясалган, деган фикрни илгари суришмоқда”, — таъкидлайди «Халқ сўзи» газетаси.