АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси яқинда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги ҳунармандлар сулоласи — усто Алишер Нарзуллаевнинг меҳмони бўлди.
Нарзуллаевлар сулоласи Ғиждувон ҳунармадчилик мактабининг етакчи вакилларидан бўлиб, уларнинг ишлари нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам катта қизиқишларга сазовор бўлган.
Бугунги кунда Нарзуллаевлар сулоласининг олтинчи авлоди — Абдулло ва Алишер Нарзуллаев Ғиждувоннинг нафис сопол санъатини янада сайқал билан бойитиб, халқаро ва миллий кўргазмаларда фаол иштирок этиб келмоқда, сулоланинг кейинги авлодларига кулолчилик сирларини ўргатиб келишаётир. Кулоллар сулоласи хотин-қизлари эса миллий каштачилик билан шуғулланишади. Бу чеварлар тиккан ғиждувонча сўзаналар ҳам анча машҳурдир.




манба: АҚШ элчихонаси.