8 июннинг беш хабари

Дунёда ҳар куни шу даражада кўп воқеалар содир бўладики, уларнинг қайси бирини ўқишниям, қайси бирига ишонишниям билмайсан киши. “Ватандош” — душанбадан жумагача — куннинг энг муҳим бешта ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий хабарларини бериб боради.

 



Ўзбекистон “Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини маъқуллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифи чоғида 5,2 миллиард долларлик савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамда молиявий ҳужжатлар имзоланган. Мазкур ҳужжатлар нефть-газ ва нефть кимёси, кимё, тоғ-кон саноатида, транспорт ва логистика, машинасозлик, телекоммуникациялар соҳаларида сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутади. Томонлар, шунингдек, “Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон” йўналиши бўйича темир йўл қурилиши лойиҳаси тезроқ амалга оширилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини билдирдилар. Бу йўл ХХРдан Ўрта ва Жанубий Осиё мамлакатларига энг қисқа транспорт маршрути юзага келишини таъминлайди, дейилади Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабарида.


 

 

Конгресс Марказий разведка бошқармасидан жавоб ололмади

АҚШ адлия вазирлиги ва Марказий разведка бошқармаси Америка хавфсизлик хизматлари фаолияти ҳақида ахборотларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ ҳолатни тергов қилишда конгресс билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди. Бу ҳақда Вакиллар палатаси қўмитаси вакили Майк Роджерс маълум қилди. Унинга сўзларига қараганда, Марказий разведка бошқармаси бу ҳақда конгресс қўмитасини огоҳлантирган. Махсус идораларнинг бундай хатти-ҳаракати “жуда таҳликалидир”, деб қайд этган депутат. “Кенг кўламли ахборот чиқиб кетиши” боис Сенат ва Вакиллар палатаси қўмиталари давлат сирларидан фойдаланишни тартиб-қоидаларини қаттиқлаштирувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқчи. Ҳозирда Марказий разведка бошқармаси ва Адлия вазирлиги махфий ахборотларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ тергов жараёнларини бошлаган.


 


Нефть нархида рекорд пасайиш

Нефть нархи 1988 йилдан бери рекорд даражада пасайиб кетди. Нью-Йорк товар биржасида нефть нархи, мана икки кундирки, кескин тушиб бормоқда. Чунончи, нефтнинг WTI маркасининг бир баррель учун фьючерс нархлари 82,89 долларга пасайди. Шимолий денгизнинг Brent маркаси эса 98,34 долларга арзонлашди. Биржа нархлари олти ҳафтаки жадал пасайиб бормоқда. Охирги марта бундай узоқ муддатли пасайиш 1988 йилда қайд этилган эди. Биржа бозоридаги бу ҳолатга Хитойда макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича кутилаётган натижаларнинг паст бўлиши асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда. 14 июнь куни нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти — ОПЕК ўзининг навбатдан ташқари сессиясига йиғилишади. Ушбу сессияда бозорда мувозанатни ушлаш учун нефть қазиб чиқариш бўйича квотани камайтириш масаласи муҳокама қилинади. Мутахассисларнинг фикрича, ҳозирги кунда ОПЕК ўтган йилдагига қараганда 6,2 фоиз кўп нефть ишлаб чиқармоқда. Биргина Саудия Арабистонининг ўзи кунига 9,5 миллион баррель қазиб олмоқда.


 

 

Твиттер илк ўзбекистонлик аккаунтини ҳақиқий деб тан олди

Ўзбекистонлик хонанда Googooshaнинг Твиттердаги расмий саҳифаси @RealGoogoosha текширилган аккаунтлар сафига киритилди. Бу ҳақда кун.ўз сайти хабар қилди. Унинг ёзишича, @RealGoogoosha аккаунти “verified account” юлдузчасини олган Твиттернинг илк ўзбэкистонлик фойдаланувчисига айланди. Твиттер микроблоглар хизмати машҳур шахсларнинг ҳақиқий аккаунтларини топишни осонлаштириш ва одамлар орасида тушунмовчиликлар юзага келмаслиги учун “Ҳақиқий аккаунт” (“verified account”) дастурини ишга туширган бўлиб, ҳозирги вақтда у кенг жамоатчилик учун мўлжалланмаган. Барча “ҳақиқий аккаунтлар” Твиттернинг махсус @verified аккаунти томонидан “ўқиб” (“follow”) қилиб борилади. Бугунги кунда уларнинг сони 28716тага


 

 

Бугун Ўзбекистонга омад тилаймиз

Бугун Ливан ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида Жаҳон чемпионати — 2014 саралаш 4-босқич 2-тур учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти. Кеча ўйин олдидан 7 июнь куни Байрутда Миржалол Қосимов ва Сервер Жепаров иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Эронга қарши учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси яхши ўйин кўрсатди, устунлик ҳам биз тарафда эди. Аммо ўйиннинг сўнгги дақиқаларида қарши ҳужум натижасида рақиб урган гол қимматга тушди. Бу ўйиндаги мағлубиятни ҳеч ким кутмаган эди. Биз энди Эрон билан ўйиндаги муваффақиятсизликни унутиб, кейинги ўйинларда ғалаба қозониш учун ҳаракат қилишимиз керак”, — деди Миржалол Қосимов. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги устози икки ўйин оралиғидаги қисқа муддат ичидаги мураббий ўзгариши футболчиларга салбий таъсир қилмаслигини таъкидлаб ўтди. Терма жамоанинг бош мураббийи ушбу учрашувда Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов (каттаси), Сервер Жепаров, Темур Кападзе, Санжар Турсунов, Александр Гейнрихга ишонч билдирди.

 

SHARE